Жаҳон

Раҳмоннинг “Толибон” ҳақидаги фикрлари ижобий эмас

У толибларни инклюзив ҳукумат тузилишига қаршилик қилишда айблади.

Раҳмоннинг “Толибон” ҳақидаги фикрлари ижобий эмас

 

Афғонистондаги вазият оғирлашиб бораверади. Бу ҳақда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон маълум қилди.

 

“Ўтган давр мобайнида “Толибон” ҳаракати раҳбарияти дунё ҳамжамияти ва Афғонистон аҳолисига ўз ҳокимияти қонунийлиги, мамлакатдаги вазиятни назорат қила олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қила олиш салоҳиятини кўрсатиб бера олмади”, – деган Тожикистон етакчиси.

 

Унинг қўшимча қилишича, толиблар барча сиёсий ва этник кучларнинг кенг иштироки бўлган ҳукумат тузишга қаршилик қилмоқда.

 

Раҳмоннинг фикрича, Афғонистондаги вазият нафақат Марказий Осиё минтақасига салбий таъсир кўрсатади, балки бутун Евроосиё қитъасидаги геосиёсий мувозанатнинг ўзгаришига олиб келади.

 

Аввалроқ Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувида Шавкат Мирзиёев Афғонистон масаласига тўхталиб ўтганди.

 

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"