Спорт

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси WBCга аъзо бўлди

Бу, ўз навбатида, ташкилотнинг Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC)га қабул қилинганлигини англатади.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси WBCга аъзо бўлди

 

Куни кеча шу мазмундаги мактуб Ўзбекистон профессионал бокс федерациясига келди.  

 

WBC-АBC президенти Ковит Бхакдибхуми томонидан имзоланган мактубда “...улкан мамнуният ила Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси сафимизга расман қабул қилинганини эълон қилмоқдамиз. Истеъдодли, келажаги порлоқ ўзбекистонлик профессионал боксчиларга WBC тизимида ўтказиладиган минтақавий чемпионатларда иштирок этиш учун амалий кўмак берилади. Ўзбекистонда WBC байроғи остидаги бокс кечалари ўтказилади”, — дейилади.  

 

WBC дунёдаги энг нуфузли профессионал бокс ташкилоти. 1963 йилда асос солинган. Штаб-квартираси Мексикада. Айни пайтда Маурисио Сулейман WBC президенти. Муҳаммад Али, Жо Фрейзер, Майк Тайсон, Леннокс Льюис, Флойд Мейвезер, Виталий Кличко каби энг донгдор боксчилар ўз вақтида WBC йўналишида жаҳон чемпиони бўлган.  

 

Жорий йил апрель ойида ўз фаолиятини янги таркиб билан бошлаган Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси қисқа муддатда WBC аъзолигига қабул қилинди. Энди WBA, WBO ва IBF сингари бокс ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиши кутилмоқда, дейилади Ўзбекистон

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.