Ўзбекистон

Иш баҳона урушга чақириб олаётганларга алданманг!

ИИВ фуқароларни Украинадан бошқариладиган Telegram-каналнинг фирибгарлиги ҳақида огоҳлантирди.

Иш баҳона урушга чақириб олаётганларга алданманг!

 

ИИВнинг Киберхавфсизлик маркази томонидан Telegram тармоғидаги канал ва гуруҳларнинг интернет-мониторинги ўтказилди. Унда фирибгарлар пул ютиб олганлиги ҳақида ёлғон эълонлар жойлаштирган.

 

Хусусан, Telegram'да "Заработок в Узбекистане" каналида 3847 киши обуна бўлгани аниқланган. Ушбу каналда хорижий давлатлар фуқароларининг Parimatch (Париматч) номли тотализатор ўйинини ўйнаб, катта миқдорда пул ютиб олганлиги тўғрисида, рус тилида сўзлаган интервьюлари жойлаштирилганлиги маълум бўлди.

Тотализатор ўйинларига қизиқишни ошириш мақсадида фойдаланувчиларга бонус сифатида 2 миллион сўмдан 20 миллион сўмгача бонус ваъда қилинган. Сохта саҳифаси орқали ўйин ўйнаш учун фойдаланувчилар томонидан ўзбек сўмида Uzcard ва Humo тўлов тизимлари орқали ҳар бир ставкага энг камида 50 минг сўм пул маблағларини тўлаш мумкин бўлади.

 

Бироқ "ютуқ"ни банк картасига ўтказмоқчи бўлганида, тизим фойдаланувчи саҳифасини блоклаб қўйган ёки пул олиш имкониятини чеклаб қўйилади.

 

Олиб борилган тезкор-техник тадбирлар натижасида Telegram канал маъмури Тошкент шаҳрининг Сергели туманида яшовчи 28 ёшли фуқаро П.Е. эканлиги экани аниқланди. Бироқ маълум бўлишича, аслида эса унинг ушбу ноқонуний каналга алоқаси йўқлиги, 2022 йил 11 майдан буён Сеул (Ж.Корея) давлатида эканлиги, мазкур Telegram канали украина давлати ҳудудидан туриб бошқарилаётганлиги аниқланди.

 

"Ижтимоий тармоқларда осон пул топиш билан боғлиқ реклама ва хабарларни хориждан келган фирибгарлар тарқатмоқда. Улар алдов йўли билан ишонувчан фуқаролардан пул олишга ҳаракат қилмоқда.

 

Ҳурматли фуқаролар, осонлик билан бойиб кетишни мақсад қилган, фирибгарлар тузоғига илинманг, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали келадиган соврин ва ютуқлар ҳақидаги хабарлардан эҳтиёт бўлинг", — дейилади ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарида.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.