Ўзбекистон

Умумий овқатланиш соҳаларидаги талаблар соддалаштирилади

“business.gov.uz” портали “Тадбиркор виртуал офиси” порталига айлантирилди.

Умумий овқатланиш соҳаларидаги талаблар соддалаштирилади

 

Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига кўра, “business.gov.uz” портали “Тадбиркор виртуал офиси” порталига айлантирилди.

 

Портал орқали тадбиркорларнинг мурожаатлари кечаю кундуз қабул қилиниб ҳал этилади ва ушбу жараёнлар назорат қилиб борилади.

 

2022 йил 1 августдан порталга қуйидагилар томонидан мурожаатлар киритилади:

 

–        тадбиркорлар;

–        Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги “Саll-марказ” хизмати;

–        Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Вакил);

–        ҳоким ёрдамчилари;

 

Мурожаатлар автоматик ёки Вакил томонидан ваколатли органларга кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун йўналтирилади.

 

Ваколатли органлар мурожаатларни кўриб чиқиб натижалари тўғрисида ахборотни порталга киритади.

 

Вакил мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан рақамли назорат ўрнатади ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тегишли таъсир чораларини қўллайди.

 

Вакил ҳар йили 1 мартгача Президентга давлат органлари томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишининг ҳолатига доир йиллик ҳисобот тақдим этади.

 

Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 1 сентябргача умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳаларидаги талабларни соддалаштириш ҳамда ушбу соҳалардаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чораларини назарда тутувчи ҳужжат лойиҳаси Ҳукуматга киритилади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.