Ўзбекистон

Оилавий боғча ходимларига бюджетдан субсидия электрон тизим орқали ҳисобланади

Бу бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Оилавий боғча ходимларига бюджетдан субсидия электрон тизим орқали ҳисобланади

 

2 август куни “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” талеграм каналида хабар берилди.

 

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда бюджетдан субсидиялар ходимларнинг ишга келиб-кетиши ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматидан келиб чиқиб нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимида автоматик ҳисоблаб чиқилади.

 

Ходимларнинг ишга келиб-кетишини ҳисобга олиш ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматини юритиш мобил илова ёрдамида шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали амалга оширилади.

 

Ҳисобот ойида тарбияланувчиларнинг ойлик давомати рўйхатга олинган тарбияланувчиларга нисбатан 40 фоиздан кам бўлганда, ушбу ой учун бюджетдан иш ҳақи тўланмайди. 

 

Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи низомлар тасдиқланди:

 

—давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчаларни ташкил этиш учун банкларга пул жойлаштириш тартиби;
—нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартиби;
—оилавий боғчалар тўғрисида;
—кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлардаги боғчалар тарбиячиларининг иш ҳақини қоплаш учун бюджетдан компенсация ажратиш тартиби;
—нодавлат боғчаларни бошқариш ахборот тизими ва “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси ўртасида ўзаро алмашиладиган маълумотлар рўйхати.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.