Ўзбекистон

Сенат баъзи қонунларни рад этмоқда

Айни пайтда Олий Мажлис Сенатининг 29-ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Сенат баъзи қонунларни рад этмоқда

 

Ялпи мажлисда кўриб чиқилиши режалаштирилган қонунларнинг айримлари  сенаторлар томонидан маъқулланиб, баъзилари рад этилмоқда. Унга кўра, “Давлат қарзи тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

 

 “Қонун ҳақиқатдан ҳам мамлакатимиз ривожининг бугунги босқичида ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Кўзланган мақсадларга эришишда ички имкониятлар билан бир қаторда ташқаридан ҳам молиявий ресурсларни жалб қилиш бутун дунё давлатларида кенг тарқалган тажриба ҳисобланади. Юқорида Президентимизнинг сўзлари келтирилди – “ташқи қарз ҳаммага ҳам берилавермайди, бунинг учун мамлакатнинг ташқи дунёдаги нуфузи ва унга нисбатан ишонч бўлиши керак”.

Ўзбекистон халқаро ҳамжамият кўз ўнгида ислоҳотларга интилувчи давлат, ишончли ҳамкор сифатида намоён бўлмоқда. Бироқ, шундай бўлсада, ҳар соҳада аниқ ҳисоб-китоб ва табиийки мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиши керак. Шу маънода, “Давлат қарзи тўғрисида”ги Қонун ушбу йўналишдаги ишларимизнинг тўғри, ҳаққоний, манфаатли ва албатта очиқ, шаффоф бўлишига хизмат қилади. Қонунда давлат қарзини бошқариш бўйича парламент ваколатлари ҳам белгиланяпти.

Қонун қабул қилинганидан кейин унинг ижроси билан боғлиқ тадбирларни мониторинг қилиб боришишимиз керак”, – дейди Сенат раиси.

 

Хусусан, ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонунлар рад этилди. 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"