Сиёсат

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Саудия Арабистонига боради

Бу охирги 30 йил ичида давлат раҳбарининг ушбу мамлакатга илк ташрифи бўлади.

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Саудия Арабистонига боради

 

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда хабар берди, дея қайд этмоқда журналист Азиза Қурбонова.

 

17-18 август кунлари Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонида бўлади. Бу охирги 30 йил ичида давлат раҳбарининг ушбу мамлакатга илк ташрифи.

 

Шунингдек, ҳафта давомида Президент ҳузурида ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан йиғилишлар ўтказилиши режалаштирилган.

 

Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти 22 август куни ўтказилади.

 

Ўтган йили давлат раҳбарининг бизнес аҳли билан илк очиқ мулоқоти ўтказилиб, 20 август юртимизда Тадбиркорлар куни деб белгиланганди.

 

Жорий йилда ҳам давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан учрашиб, соҳадаги муаммо ва вазифаларни таҳлил қилади, бизнес вакилларининг таклиф ва ташаббуслари билан танишиб, янги ечимларни кўрсатади, тадбиркорлик ривожига хизмат қиладиган қарорларни қабул қилади.

 

Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бу йилги тадбирни 22 август куни ўтказиш мўлжалланган. Маълумот учун, бўлажак учрашувга тадбиркорлардан республика штабига қарийб 8,5 мингта мурожаат келиб тушган, уларнинг 72 фоизи ҳал этилган.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"