Жаҳон

Марказий Осиёнинг ҳожи президентлари

Бугун Шавкат Мирзиёев ҳам Умра амалини бажариши кутилмоқда.

Марказий Осиёнинг ҳожи президентлари

 

Марказий Осиё давлат президентлари раҳбарликдан ортиб, Саудия Арабистонига ташриф буюрган ҳамда Макка ва Мадина шаҳарларида умра ибодатини амалга оширган.  

 

Ислом Каримов

 

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов Маккага ташриф буюрган постсовет давлатларининг биринчи раҳбари бўлган. Марҳум давлат раҳбари 1992 йил апрель ойида Маккага борган. Унга марҳум муфтий шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳамроҳлик қилган. Каримов муқаддас Каъбанинг ичига киришга муваффақ бўлган.

Ташриф давомида Саудия Арабистони қироли ва икки Муқаддас масжид ходими Фаҳд бин Абдулазиз Ислом Каримовга каъбапўшнинг бир парчасини совға қилган. Унга олтин иплар билан «Оли Имрон» сурасининг 97-ояти ёзилган. Кейинчалик Ислом Каримов ушбу совғани Имом ал-Бухорий мажмуаси музейига топширган.

 

Нурсултон Назарбоев 

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев 1994 йилда Ар-Риёзга биринчи сафарида Каъбани зиёрат қилган.

 

Эмомали Раҳмон

 

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон икки марта Каъба ичига кириш бахтига мушарраф бўлган. Давлат раҳбари 2005 йил 5 декабрда Саудия Арабистони подшоҳи рухсати билан Каъбага кирган.

Иккинчи ташрифини 2016 йилнинг январь ойида амалга оширган. Президент рафиқаси ва фарзандлари билан Маккага ташриф буюриб, у ерда умра зиёратини адо этган.

 

Алмазбек Атамбаев

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев 2014 йил декабрида Саудия Арабистонига расмий ташрифи чоғида Макка шаҳрида умра ибодатини адо этган. Ташриф давомида Атамбаев мусулмонларнинг яна бир муқаддас шаҳри Мадинага ҳам ташриф буюрган. У ердаги пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом  масжидини зиёрат қилган.

 

Сооронбай Жээнбеков

2019 йил декабрь ойида Қирғизистоннинг яна бир собиқ президенти Сооронбай Жээнбеков Саудия Арабистонига ташрифи буюрган. У ўшанда Макка шаҳрида умра зиёратини амалга оширган.

 

Ота-ўғил Бердимуҳаммедовлар

 

Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2016 йилнинг май ойида Саудия Арабистонига ташрифида Маккага борган. У ерда вазирлар ҳамроҳлигида Масжидул Ҳаром масжидидаги муқаддас Каъбани зиёрат қилган. 

Шундан сўнг сиёсатчи Мадинага учиб, у ерда пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом масжидини зиёрат қилган.

Туркманистоннинг амалдаги президенти Сардор Бердимуҳамедов яқиндагина — июнь ойи бошида умра зиёратини амалга оширди. Умра ибодатини адо этгач, Сардор Бердимуҳамедовга каъбапўшдан парча совға қилинди. 

 

Қосим-Жомарт Тоқаев 


Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 24 июль куни Макка шаҳрида умра зиёратини амалга оширди. Ушбу Президент Каъбага кириш шарафига ҳам муяссар бўлди. 

 

Эслатиб ўтамиз, айни кунлари Президент Шавкат Мирзиёев икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз ас-Сауднинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлиб турибди.  Давлат раҳбари  Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварани зиёрат қилди.

 

custom img

Бангладешда қизамиқ эпидемияси: мингдан ортиқ бола вафот этди

Мамлакатда 19,8 миллиондан зиёд бола эмланганига қарамай, касаллик тарқалиши давом этмоқда.

custom img

Президентга яна виза берилмади: АҚШ Фаластин расмийларига чекловни узайтирди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос кетма-кет иккинчи йил БМТ Бош Ассамблеясидаги йиғилишларда шахсан иштирок эта олмайди.

custom img

Тижорий гувоҳнома ва иммиграция иши: АҚШда икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Улардан бири аввал ҳам маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун судланган.

custom img

13 ёшгача — тақиқ, 15 ёшгача — чеклов: Европада ижтимоий тармоқларга янги талаблар

Европа Иттифоқида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига янги ёш чекловлари киритилиши таклиф қилинмоқда.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"