Ўзбекистон

Узоқ кутилган “Барон—2” премьера қилинди

Фильм ўта юқори 4К резолюцияда суратга олинган. Шунингдек, унда 5 та давлатдан энг таниқли актёрларни тўплаган.

Узоқ кутилган “Барон—2” премьера қилинди

 

Бугун, 18-август куни “Киночилар уйи”да “Барон–2:Соғинч” фильмига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Унда Кинематография агентлиги раҳбарияти, фильмнинг продюсери ва суратга олиш гуруҳи қатнашиб, фильм яратилиши ҳақида маълумотлар берди.

 

Суратга олиш ишлари Ўзбекистон, Россия ва Туркияда олиб борилган. Ўзбекистон кино амалиётида биринчи марта лента рақамли ва уй кинотеатрлари учун юқори аниқликдаги тасвирларни тақдим этувчи ўта юқори 4К резолюцияда ишланган. У ўзбек разведкачиси мисолида махсус хизматлар вакиллари миссиясининг мураккаблиги ҳақида ҳикоя қилади. 

 

“Бу фильм жуда-жуда узоқ кутилган. Уни яратиш йўлида режиссёр Рустам Сагдиев баъзи қийинчиликларга дуч келди, шу сабабли биз иккинчи продюсер излашга мажбур бўлдик. Биз Иван Архипов ва унинг “Инферно” продюсерлик марказидан жуда миннатдормиз, улар юқори иштиёқ билан лойиҳани ишлаб чиқариш ва сармоя киритишда ҳамкорлик қилдилар. Янги ғоялар пайдо бўлди, скрипт сезиларли даражада кенгайди. Яна бир ижобий томони шундаки, фильм 5 та давлатдан энг таниқли актёрларни тўплаган. “Барон-2” 18 август куни Россия кинотеатрларида намойиш этилади. Бу эса Янги Ўзбекистон киноси тарихида илк бор маҳаллий кинолойиҳа хорижий прокатдан тушган фойдадан ўз улушини олиши мумкинлигини англатади”, — дея изоҳ берди Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов. 

 

“Ушбу фильм глобал ёвузлик – терроризмга қарши курашнинг ўта муҳим мавзусига бағишланган. Фильм кўпчиликнинг кўзини очишига ва балки кимнингдир ҳаётини сақлаб қолишига ишонаман”, - дейди продюсер Иван Архипов. 

 

Рустам Сагдиевнинг маълум қилишича, “Барон–2” кинофильми ко-продукция форматида яратилган бўлиб, бу Кинематография агентлиги раҳбарияти томонидан жуда муҳим қадамдир. Россиялик ҳамкорлар билан имзоланган шартномага кўра, картина иккита мақомга эга бўлади - тўлиқ метражли фильм ва сериал мақоми. 

 

Матбуот анжуманидан сўнг барча йиғилганлар “Барон–2:Соғинч”нинг ёпиқ премеьрасини томоша қилишган.

 

Эслатиб ўтамиз, “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида фильм катта экранларда намойиш этилади.

 

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.