Сиёсат

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Унда Самарқанд шаҳридаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти саммитларининг режаси ва кун тартиби ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари телефон орқали мулоқот қилди

 

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали суҳбатлашди.

 

Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

 

Жорий йил июнь ойида ўтказилган олий даражадаги учрашувлар якунида эришилган келишувларни амалга оширишдаги сезиларли ютуқлар мамнуният билан қайд этилди.

 

Август ойи бошида қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ташқи ишлар, транспорт ва савдо вазирларининг биринчи учрашуви самарали ўтказилди.

 

Жорий йилда ўзаро товар айирбошлаш 70 фоизга ошди. Қишлоқ хўжалиги, ипакчилик ва тўқимачилик саноати, машинасозлик, кимё ва бошқа тармоқларда қўшма кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бошланди. Ўзбекистон-Озарбайжон инвестиция фондини тез фурсатда ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда. Маданий-гуманитар алмашинув кенгаймоқда.

 

Давлат раҳбарлари амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш лозим эканини таъкидладилар. Шу маънода, келгуси кузда икки мамлакат ҳудудлари форуми ва саноат салоҳияти кўргазмасини ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.

 

Минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди. Бўлажак кўп томонлама учрашувлар, шу жумладан Самарқанд шаҳридаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилоти саммитларининг режаси ва кун тартиби кўриб чиқилди.

 

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек очиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"