Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Туркманистон ташқи ишлар вазирини мукофотлади

Шунингдек, Сердар Бердимуҳамедовнинг фармони билан Абдулазиз Комилов ва Владимир Норов ҳам орден билан тақдирланди.

Шавкат Мирзиёев Туркманистон ташқи ишлар вазирини мукофотлади

 

Президентнинг тегишли фармони билан Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди. 

 

Мукофотни топшириш маросими Владимир Норов бошчилигидаги делегациянинг Ашхободга ташрифи доирасида бўлиб ўтган.

 

Мазкур орден Мередовга «Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини, стратегик шерикчилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссаси учун» берилган.

 

Шунингдек, Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳамедовнинг фармони билан Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов ҳамда ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Туркманистоннинг «Галкиниш» («Тикланиш») ордени билан тақдирланди. 

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.