Насиба Абдуллаева Озарбайжон халқ артисти унвони билан тақдирланди
Озарбайжон Президенти бу бўйича тегишли фармон имзолади.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон xалқ артисти Насиба Абдуллаевани Озарбайжон халқ артисти унвони билан мукофотлади.
Шунингдек, яна бир қатор ўзбекистонликлар “Достлуг” ордени билан тақдирланди:
- Абдуҳошим Исмоилов – Ўзбекистон халқ артисти, машҳур созанда;
- Насирли Али Гейдар оглу – Тошкентдаги Озарбайжон маданий маркази фаоли, сирдарёлик озар шоир;
- Камолиддин Ўринбоев – Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.







