Ўзбекистон

Бугундан “Музейлар ҳафталиги”га старт берилди

Маданий мерос агентлиги кириш бепул бўлган музейлар рўйхатини эълон қилди.

Бугундан “Музейлар ҳафталиги”га старт берилди


 
Бугундан эътиборан “Музейлар ҳафталиги” тадбири бошланади, дея хабар бермоқда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати.

 

Маълум қилинишича, қуйидаги музейларга 7 кун давомида бепул кириш мумкин:

—Ўзбекистон давлат санъат музейи;
—Абдулла Қодирий уй-музейи;
—Юнус Ражабий уй-музейи;
—Ўрол Тансиқбоев уй-музейи;
—Тамарахоним уй-музейи;
—Сергей Есенин уй-музейи.

 

“Ҳамюртларимиз бир ҳафта давомида музейларга ташриф буюриб, миллий музей фондига киритилган ашёлар ва коллекциялар билан танишиб олишлари мумкин”, — дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги қарорининг 8-иловаси низомига кўра, “Музейлар ҳафталиги” тадбири ҳар йили 2—8 сентябрь кунлари ўтказилиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, ҳар ойнинг биринчи якшанбасида ҳам музейларда “очиқ эшиклар куни” ўтказилади.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.