Ўзбекистон

Тошкентнинг иккита туманида “свет” ўчиб қолди

Вазирлик электр таъминоти қачон тикланишини маълум қилди.

Тошкентнинг иккита туманида “свет” ўчиб қолди

 

Тошкент шаҳрининг иккита туманида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, бугун соат 21:10 да Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Миробод туманларининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли 110 кВ тармоғида носозлик юзага келган. Бунинг натижасида Яшнобод туманининг Авиасозлар, “Ғалабанинг 40 йиллиги” массивлари, Мухтор Ашрафий кўчалари ва Миробод туманининг Фитрат, Янги Замон, Иноқобод, Файзобод, Эски Отчопар, Оқбилол кўчаларида электр таъминотида узилиш юз бермоқда. 

 

Ҳозирда Энергетика вазирлиги, Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари қисқа фурсатда (1,5 соатда) якунланади ва электр таъминоти қайта тикланади. 

 

“Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазирлиги байрам кунлари истеъмолчиларга энергия ресурслари барқарор етказиб берилишини маълум қилганди.

 

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

custom img

200 минг долларгача: пул мукофотлари миқдори оширилди

Халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳамда уларнинг тренерлари учун бир марталик пул мукофотлари кўпайтирилди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"