Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефонлашди

Президент Қозоғистондаги ўрмон ёнғинларини бартараф этишда зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефонлашди

 

 

Бугун, 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Қозоғистон етакчисига Қўстанай вилоятидаги ўрмон ёнғинлари муносабати билан далда сўзларини билдирди ҳамда фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этишда зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини қайд этди.

 

Икки мамлакат Президентлари Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларида амалий шерикликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.

 

Савдо, саноат, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Шу ойда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг кун тартиби муҳокама қилинди.

 

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"