Ўзбекистон

Тошкент аэропортида Озарбайжон фуқароси қўлга олинди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент аэропортида Озарбайжон фуқароси қўлга олинди

 

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортида Озарбайжон Республикаси фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар қилди. 

 

6 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортида “Тошкент-Баку” йўналишидаги йўловчиларни рўйхатга олиш устунининг олдида Озарбайжон Республикаси фуқароси М.З. аэропорт ходими Р.Якубовнинг огоҳлантиришига қарамасдан, полиетилен пакетларда 4 блокдан жами 12 блок “HEETS” электрон тамаки маҳсулотларини Озарбайжон Республикасига юборишга уринган. Шундан сўнг электрон тамаки маҳсулотлари ҳужжатлаштириб олинган.

 

Суриштирув ишлари жараёнида М.З. келгусида ҳар бир “Тошкент-Баку” рейсида электрон тамаки маҳсулотларини жўнатиш учун шароит яратиб бериш, тўсиқларсиз аэропорт ҳудудига кириш, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар бўйича чора кўрмаслик ҳамда олиб қўйилган 12 блок тамаки маҳсулотларини қайтариб бериш учун 200 АҚШ доллари беришини маълум қилган.

 

7 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида М.З. аэропорт ходимига 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида ушланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"