Германия бу йил Рождествога пул сарфламайди
Мамлакатда келаси йил рецессия хавфи бор.

Берлин Сенати бу йил пойтахтнинг машҳур кўчаларида Рождество безакларини ўрнатиш учун пул сарфламаслигини тасдиқлади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар қилмоқда.
“Биз солиқ тўловчиларнинг юз минглаб евроларини Рождество чироқларига сарфламаймиз, шу билан бирга, ҳаммани пулни тежашга чақирамиз. Электр энергияси нархининг ошиши билан курашаётган одамлар ва корхоналар учун ёрдам пакетларини тайёрлаймиз”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Германия иқтисодиёт вазири Роберт Хабек агар мамлакатда нархлар ўсишда давом этса, келаси йил рецессия хавфи борлигини айтганди.







