Ўзбекистон

Фуқаролардан уй-жой солиғини уч баравар ундириш тўхтатилади

Бу бўйича янги тартиб жорий қилинмоқда.

Фуқаролардан уй-жой солиғини уч баравар ундириш тўхтатилади

 

Аҳолига қулайлик яратиш ва фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан қўшимча қўллаб-қувватлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида” Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. 

 

Лойиҳага кўра, 2020 йил 1 январдан 2023 йил 1 июнгача бўлган даврда жисмоний шахслардан, яъни ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиб келаётган фуқаролардан солиқ ставкаларининг уч баравари миқдоридаги солиқларни ундирмаслик назарда тутилмоқда.

 

2020 йил 1 январдан бугунги кунга қадар фуқаролар томонидан солиқ ставкаларининг уч баравари миқдоридаги солиқларни тўлаб келаётган бўлсалар, кейинчалик тўланган солиқ суммалари Солиқ кодексига мувофиқ қайта ҳисоб-китоб қилиниши белгиланмоқда.

 

Шунингдек, ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёки мавжуд ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиб келаётган фуқаролардан солиқ ундируви эндиликда Солиқ кодексининг 437-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган умумий тартибда амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.