Ўзбекистон

Президент ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади

Давлат раҳбари таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Президент ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади

 

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

 

Унга кўра, мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.  

 

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан:

 

Мустофоев Жуманазар Сафоевич - Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейининг математика фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти

Шамсидинов Абдуқодир Умарович - Марҳамат туманидаги 47-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Андижон вилояти

 

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони билан:

 

Мамадалиев Исомиддин Имомалиевич - Янгиқўрғон туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг география ва биология фанлари ўқитувчиси, Наманган вилояти

Эшанкулов Баходир Ахмадалиевич - Ўрта Чирчиқ туманидаги 124-имконияти чекланган болалар учун мактаб-интернати тарбиячиси, Тошкент вилояти

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан:

 

Богдасарова Татяна Михайловна - Мирзо Улуғбек туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Уралов Абдували Тургунович - Гулистон туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг мусиқа маданияти фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти

Форманов Шакир Касимович - Ўзбекистон Миллий университетининг эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси профессори

 

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан:

 

Байтемиров Асадулла Хаитбоевич - Зарбдор туманидаги 25-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти

Тухлиев Нурислам - Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми кафедраси профессори

 

Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.