Ўзбекистон

Конституциянинг ОАВга оид моддаси тўлдирилмоқда

Унда журналистлар фаолиятига тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлиши белгилаб қўйилмоқда.

Конституциянинг ОАВга оид моддаси тўлдирилмоқда

 

29 сентябрь куни Конституциявий комиссия Матбуот хизмати томонидан конституциявий ислоҳотларнинг бориши юзасидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.


Унда Конституциянинг Оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистик фаолиятга оид 67-моддаси тўлдирилаётгани маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, Конституциявий қонун лойиҳасининг 67-моддасида “Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ахборотдан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди. Оммавий ахборот воситаларининг ва журналистларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Оммавий ахборот воситалари ўзлари тақдим этадиган ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгардир”, деган янги нормани қўшимча тарзда киритиш кўзда тутиляпти. 

 

Брифингда, шунингдек, қонун лойиҳасининг матни тайёр бўлиши билан у депутатлар муҳокамасига киритилиши, халқ вакилларининг фикрлари эътиборга олинган ҳолда кейинчалик тайёр бўладиган Конституциявий қонун лойиҳаси референдумга қўйилиши маълум қилинди.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.