Ўзбекистон

Самарқандда халқаро гастрономик фестиваль бошланди

Фестиваль икки кун давом этади.

Самарқандда халқаро гастрономик фестиваль бошланди

 

Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан халқаро гастрономик фестиваль ўтказилмоқда. Унда Россия, Саудия Арабистони, Озарбайжон, Қирғизистон ва бошқа давлатларнинг моҳир ошпазлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятидан пазандалар жамоалари, чет эллик сайёҳларга хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналари вакиллари қатнашмоқда.

 

Мамлакатнинг гастрономик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, туризмнинг ушбу йўналишида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллий пазандалик анъаналарини оммалаштириш орқали сайёҳлар оқимини кўпайтириш фестивалнинг асосий мақсади ҳисобланади.

 

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги "Ғофур ота" чойхонасида фаолият юритаман, – дейди ошпаз Анваржон Қурбонов. – Фестивалда ўн йилдан буён вилоятимизнинг бренд таомига айланган "Пирамида ош"ни тайёрлаяпмиз. Бу ошимиз ўзига хос дизайни билан ажралиб туради. Шунингдек, ошни тайёрлаш жараёнининг ўзида сабзи тўғралади. Чунки, олдин тўғралган сабзи бироз сифатини йўқотади. Шу боис, ошимизга солинадиган ҳар бир маҳсулот шу ернинг ўзида тайёрланмоқда. Мазасига ҳакамлар, қолаверса фестивалга келган аҳоли, туристлар баҳо беришади. 

 

Айни пайтда иштирокчилар таом тайёрлаш жараёни билан банд.

 

Фестивалда тайёрланган таомларни халқаро ошпазлик ҳакамлари баҳолаб боради. Ғолиб ошпазлар муносиб тақдирланади. 

 

Фестиваль доирасида дунёнинг таниқли ошпазлари томонидан маҳорат сабоқлари ўтказилади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.