Ўзбекистон

Ўзбекистон ва АҚШлик олимлар янги пахта навини яратди

У вилт касаллигига чидамли экани айтилмоқда.

Ўзбекистон ва АҚШлик олимлар янги пахта навини яратди

 

Ўзбекистонлик олимлар ва АҚШ тадқиқотчилари вилтга чидамли пахта навини яратишди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова хабар қилди.

 

Маълумотларга кўра, мазкур тадқиқотларда Ўзбекистон ФА Геномика ва биоинформатика маркази олимлари иштирок этган ва бу Америка ўсимликшунослик жамиятининг “Journal of Plant Registrations” илмий нашрида чоп этилган.

 

Тадқиқотчилар чатиштириш орқали пахтанинг янги линиялар гермплазмасини яратган. Гермплазма яна генетик ресурс ҳам деб аталади ва у селеционерларга қишлоқ хўжалиги экинлари навларини кенгайтиришга ёрдам беради.

 

Учта янги линия – PSSJ-FRP01, PSSJ-FRP02 va PSSJ-FRP03 – вилт касаллигига чидамлилигини намоён этган. Уларнинг ҳар бири турли характерга эга бўлишига қарамай, касалликка чидамлилиги ва тола сифатининг яхшилиги билан ажралиб туради.

 

Вилт замбуруғи одатда ўсимликнинг илдизига зарар етказиб, пояси ва баргларини қуритади, ҳосилни нобуд қилади. Мазкур янги линиялар генетик ресурс бўлиб, олимлар улардан янги нав олиш устида ҳам ишламоқда. Геномика ва биоинформатика маркази олимлари ҳозирда мазкур линиялардан олинган “Матонат” деб номланиши кутилаётган навни синовдан ўтказмоқда.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"