Жаҳон

Германия Евроиттифоқни кенгайтиришни таклиф қилди

“Иттифоқ ўз таъсирини янада кучайтириши керак”, — дейди Олаф Шольц.

Германия Евроиттифоқни кенгайтиришни таклиф қилди

 

Германия канцлери Олаф Шольц Евроиттифоқни кенгайтиришга чақириб, иттифоқ глобал масалаларда ўз таъсирини янада кучайтириши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда. 

 

“Мен Европа Иттифоқининг кенгайиши ғоясини қўллаб-қувватлайман. Ташкилотнинг шарққа томон кенгайишда давом этаётгани барчамиз учун фойдалидир”, — деди Германия канцлери.

 

Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарлари 23 июн куни Брюсселда бўлиб ўтган саммитда Украина ва Молдовага иттифоққа аъзо бўлиш учун номзод мақомини беришни маъқуллаганди. Қўшилиш бўйича музокараларни бошлаш учун давлатлар қатор шартларни, жумладан, ислоҳотларни бажариши керак.

 

Номзод мақомини олиш Европа Иттифоқига қўшилиш йўлидаги анча узоқ йўлнинг бошланиши ҳисобланади. Туркия 1999 йилдан, Шимолий Македония 2005 йилдан, Черногория 2010 йилдан, Сербия эса 2012 йилдан бери номзод. Хорватия 2013 йилда Европа Иттифоқига қўшилган охирги давлат бўлди, бу жараён ўн йил давом этган.

 

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.