Германияда юзлаб авиарейслар бекор қилинди
Йўловчилар ўз манзилларига етиб боролмаяпти.

Германияда миллий авиакомпания учувчиларнинг иш ташлаши туфайли 17-19 октябр кунлари юзлаб рейслар бекор қилинди. Бу ҳақда DPA хабар бермоқда.
Қайд этилишича, биргина 17 октябрь кунида амалга оширилиши керак бўлган 400 та рейсдан 230 таси қолдирилган. Парвозларнинг бир қисмини ҳамкор компаниялар самолётлари ёрдамида амалга ошириш режалаштирилган.
Касаба уюшмаси учувчиларни душанбадан чоршанбага қадар ярим тунда ишлашни тўхтатишга чақирди.







