Ўзбекистон

Майка совға қилинган ғолиблар ёхуд алдагани бола яхши(ми)?

Мусобақаларда ўқувчилар учун бериладиган совға улар учун рағбат. Аммо сўнгги пайтларда ҳисобот учун юзаки тадбир ва мусобақалар ўтказиб, ўзини бошлиқлар учун яхши кўрсатаётган мутасаддилар ҳам кўпайиб бормоқда.

Майка совға қилинган ғолиблар ёхуд алдагани бола яхши(ми)?

 

Катта фарзандим 6 ёш. Бир ярим йилдан бери спортнинг бадиий гимнастика турига қатнашади. Шу вақт оралиғида туман, шаҳар ва вилоятлар миқёсида ўтказилган мусобақаларда фахрли ўринларни олиб келади. Ҳар гал мусобақага тайёргарлик кўриш жараёнида астойдил ўрин олиш илинжида ҳаракат қилади (яширмайман, барибир бола, албатта, унга мусобақада бериладиган совға ҳам муҳим). Боғчада ҳам ҳафтанинг энг фаол ўқувчиси бўлиб, тарбиячисидан совға олиб чиқади.

 

Аслида мусобақаларда ўқувчилар учун бериладиган совға улар учун рағбат, қайсидир маънода юқори кайфият улашади. Келаси сафар бунданда улкан ютуқларга эришишга ундайди. Аммо сўнгги пайтларда тадбирбозлик илинжида, ҳисобот учун юзаки тадбир ва мусобақалар ўтказиб, ўзини бошлиқлар учун яхши кўрсатаётган мутасаддилар ҳам кўпайиб бормоқда. Уларга боланинг кўнгли муҳим эмас. Балки ўзининг амали, курсисида узоқ ўтириш муҳим. 

 

“Майли ўтказдингиз ҳам, мақтанманг”

 

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Нукус шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган шахмат турнири ғолибларининг муносиб тақдирланмаганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. 

 

Хабарда айтилишича, шахмат турнирининг 1- ва 2-ўрин ғолибларига футболка, 3-ўрин ғолибига эса майка совға қилинган. Мазкур ҳолатни Шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев назоратга олиб, вазиятни тўлиқ ўрганишни бошлаганини маълум қилди.  

 

“Шахмат турнири ўтказмоқчи экансиз, олдин муносиб соврин қўйинг, маблағингиз бўлмаса ўтказманг. Майли ўтказдингиз ҳам, мақтанманг "ўтказдик" деб. Яна устига-устак совғага берилган “удлинител”, “майка” билан расмга тушиб, кейин мақтаниб ижтимоий тармоққа юклайсиз”, — дея киноя қилган у. 

 

Ҳайитдан кейин қўйилган хина...

 

Аммо ҳолат ижтимоий тармоқларда кулги аралаш муҳокамаларни келтириб чиқаргач, совриндорларга қўшимча совғалар берилди. 

 

Вазирлик ахборот хизмати раҳбарининг маълумот беришича, 12 октябрь куни Нукусдаги 38-мактабда “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Қорақалпоғистон бўлими ташаббуси билан шахмат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси биринчилиги бўлиб ўтган.

 

Расмийларнинг қўшимча қилишича, футболка ва майкаларга муносиб кўрилган ғолибларга уларнинг ота-оналари билан учрашув ташкил этилиб, қўшимча тарзда электр печлар совға қилинган.

 

Қорақалпоғистон халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Тахир Даулетмуратовнинг аниқлик киритишича, совғалар 36 нафар ўқувчи ва 6 нафар ўқитувчига берилган. Барча маблағ вазирлик ҳисобидан амалга оширилган.

 

“Ҳисобот ва расм учун танлов ўтказиб, ўзимизни алдамайлик”

 

Блогер Улуғбек Пўлатов бундай ҳолатларнинг келиб чиқишига аслида тизим айбдорлигини айтди. Сабаби, жуда кўп ташкилот ва муассасалар сохта танлов ва тадбирбозликка ўрганиб қолди. Савиясиз тарзда ўтказиладиган танлов ва тадбирларга эса мактаб ўқувчилари жалб қилинади. 

 

“Танловлар аниқ белгиланган режа-график асосида ўтказилмайди. Ким ўзини кўрсатгиси келса, дарров шунақа тадбир қилади. Табиийки, шошилинч ўтказилган танловларга маблағ ажратилмайди. Натижада эса ғолиблар бир парча фахрий ёрлиқ ва мана шунга ўхшаган майка, ёғ, “удлинител” билан тақдирланади.

 

Шунинг сабабли бир йил учун белгиланган тадбир ва танловлар рўйхатини тузиб, барчасини аниқ режа асосида ўтказиш керак. Ҳисобот, расм учун танлов ўтказиб ўзимизни ҳам, ёшларни ҳам алдамайлик”, — дейди у. 

 

Қачонки, том маънода болалар келажаги, юрт равнақи йўлида холис ишламас эканмиз, кўзлаган мақсадларимизга эришолмаймиз. Зеро, бугунги кун ёшлари арзон совғаларга сотилмайди. Уларга совға ҳам керак эмас. Эътиборнинг ўзи кифоя. 

 

Баҳринисо Мадумарова

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.