Ўзбекистон

Ўзбек-қирғиз чегараолди ҳудудида ГЭС қурилади

Шунингдек, Саноат кооперацияси марказини ташкил этиш, тўқимачилик мажмуасини ташкил этиш ҳам кутилмоқда.

Ўзбек-қирғиз чегараолди ҳудудида ГЭС қурилади

 

Ўзбек-қирғиз чегараолди ҳудудида қуввати 6,7 МВт бўлган Когарт кичик гидроэлектр станцияси қурилади. Бу ҳақида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бахит Торобоев ўртасида учрашувда маълум қилинди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

 

Онлайн бўлиб ўтган учрашувда чегараолди ҳудудда Саноат кооперацияси марказини ташкил этиш, тўқимачилик мажмуаси ва Когарт кичик гидроэлектр станциясини қуриш масалалари кўриб чиқилди. Томонлар инвестиция келишувлари тўпламини ишлаб чиқишни имкон қадар тезроқ якунлаш бўйича келишувга эришишди.

 

Томонлар қуйидаги ҳамкорликка келишиб олишди:

 

Озиқ-овқат ва уруғлик картошка етиштиришни ташкил этиш;

Чорвачилик комплексларини яратиш;

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, иссиқхоналар учун ускуналар ва жун маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун хомашё етказиб бериш.

Шунингдек, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик соҳасида йўловчи автобуслари ва темир йўл ташишларини қайта тиклаш, икки давлат ўртасидаги авиақатновлар сони ҳам кўпайтирилади.

 

Қолаверса, томонлар “Иркештам — Дароот — Қўрғон — Уч-Қўрғон” автомобиль йўлини қуриш имкониятларини муҳокама этиб, ушбу йўналишда барча зарур чораларни кўришга тайёрлигини билдиришди.

 

Учрашувда алоҳида тартибда Бишкек шаҳрида Икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон Ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 10-йиғилиши ва бизнес-форумни икки мамлакат минтақалари раҳбарлари иштирокида юқори ташкилий даражада ва мазмун жиҳатидан бойитилган тарзда ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.