Жаҳон

Венгрия Россияга қарши янги санкцияларига қўшилмайди

Бидапешт санкцияларга вето қўйишда давом этади.

Венгрия Россияга қарши янги санкцияларига қўшилмайди

 

Венгрия маҳаллий компанияларга газ етказиб беришга таъсир этса, Евроиттифоқнинг Россияга қарши янги санкциялар жорий этишига йўл қўймайди. Бу ҳақда республика Бош вазири девони раҳбари Гергели Гуияш маълум қилди.

 

“Биз Евроиттифоқнинг Россия газ таъминотига таъсир қиладиган ҳар қандай санкцияларига вето қўйишда давом этамиз”, — деди у.

 

Таъкидланишича, Венгрия бу масалада прагматик ёндашувга амал қилади. “Газпром” билан тузилган шартноманинг Будапештнинг Украина инқирози бўйича позициясига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

 

Гоуяш, шунингдек, Россияга қарши санкциялар Украина муаммосини ҳал қилишга ҳисса қўшмаслигини, балки европаликларнинг ўзига зарар етказишини айтди. 

 

Ғарб Украина туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, бу эса Европа ва Қўшма Штатларда электр энергияси, ёнилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди.

 

Аввалроқ Владимир Путин Россиянинг арзон ва ишончли энергия ресурслари Европанинг устуни эканлигини ва улардан қисман воз кечиш ҳам минтақа иқтисодиёти ва аҳолисига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлаганди.

 

custom img

Таиланддаги сув тошқини автомобиль саноатига таъсир қилди: Toyota ва Honda заводларини ёпди

Сув тошқини эҳтиёт қисмлар етказиб бериш занжирида узилишларга сабаб бўлган.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"