Ўзбекистон

Форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш учун давлат хизматлари кўрсатилади

Бу бўйча Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш учун давлат хизматлари кўрсатилади

 

28 октябрь куни Ҳукумат қарори билан Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида хабар қилинди.

 

Регламент билан ташқи савдо битимлари, халқаро молия ёки инвестиция келишувлари ва халқаро шартномалар шартларига мувофиқ Ўзбекистонда бошланган ёки бўлиб ўтган енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартиби белгиланди.

 

Унга кўра, форс-мажор ҳолатлари ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳамда QR-код билан расмийлаштириладиган электрон шаклдаги сертификатни бериш орқали тасдиқланади.

 

Талабгорга сертификат бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ваколатлари орган томонидан сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб 13 иш кунида қабул қилинади.

 

Сертификат олиш учун талабгор қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

—шартнома, қўшимча келишув ҳамда уларнинг спецификация нусхаларини;

—шартнома бўйича бажарилган мажбуриятларнинг ҳажмларини тасдиқловчи ҳужжатларни.

 

Талабгордан ушбулардан бошқа маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

 

Сертификат бериш учун БҲМнинг 90 фоизи (270 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. Сертификат муддатсиз даврга берилади.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.