Ўзбекистон

Финляндия таълим тизими Ўзбекистонда натижа берадими?

Бу бўйича Комил Алламжонов ҳисобот топширди.

Финляндия таълим тизими Ўзбекистонда натижа берадими?

 

1 ноябр куни халқ таълими муаммолари таҳлили ва уларнинг ечими бўйича президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Ўзбекистонда Финландия таълим тизими асосида дарсликларни такомиллаштириш бўйича администрация раҳбари ўринбосари Комил Алламжоновнинг ҳисоботи тингланди. 

 

Маълум қилинишича, аниқ ва табиий фанлар дарсликлари, ўқув дастурлари юзасидан финландиялик мутахассислар хулосалари олинмоқда ва уларни чоп этиш бўйича “Отава” ҳамда “Санора” нашриётлари билан онлайн муҳокамалар ташкил этилган.

 

Миллий компонент фанлари бўйича эса она тили ва адабиёт, тарих, ҳуқуқ, тарбия, тасвирий санъат, мусиқа фанлари дарсликлари маҳаллий муаллифлар иштирокида яратилади.

 

Айни пайтгача Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича жами 14 та мактаб, 139 та синфда 1-4 синфлар учун дарсликлар тажриба-синовдан ўтказилади. Жараёнда 4146 нафар ўқувчи иштирок этади, 6432 нафар ўқитувчи ҳам қатнашиш истагини билдирган.

 

“Финландия таълим тизими Европада етакчи. Биз улар билан мунтазам алоқадамиз, тажриба алмашяпмиз, ўрганяпмиз. Улардан олинган тажриба бизда ҳам жиддий ижобий ўзгаришларга сабаб бўлишига ишонаман”, – деди Комил Алламжонов.

 

Сардор Умрзоқов жараённи тезлаштириш зарурлиги, ҳар бир йўқотилган кун кечикишга сабаб бўлишини таъкидлаган.

 

“Финландия тажрибасини ўрганаётганимиз, дарсликларидан андоза олаётганимиз яна бошқача талқин қилинмасин. Биз дарсликларимизда давлатчилик мафкурамиз, миллий маданиятимиз, маънавиятимизни акс эттирамиз албатта ва бу жараёнда мутахассисларимиз бевосита иштирок этади. Фақат аниқ фанлар бўйича хорижий тажрибани жорий қиламиз. Албатта, бу катта меҳнат, маблағ талаб қилади. Аммо давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, етук ва билимдон авлод тарбиялаш йўлида барча саъй-ҳаракатларни амалга оширамиз”, – деган президент администрацияси раҳбари.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.