Ўзбекистон

Эҳтиёт бўлинг, сиз метродасиз

Тошкент метрополитени қачонгача узр билан кифояланади?

Эҳтиёт бўлинг, сиз метродасиз

 

Метро, ишонч, хавфсизлик. Ҳар бир йўловчи метрода мана шу сифатлар мужассам дея ундан фойдаланади. Аммо сўнгги пайтларда метрода юришга ҳам одам қўрқиб қолди. Кузатилаётган носозликларни кети узилмаяпти. Ёзда вагонлар қизиб, гоҳо ёниб кетади, ёғингарчилик кузатилса, сув тошади.  Хуллас, ер остида воқеалар ривожи қизғин: вагонлар тез-тез “чарчаб қолиши”дан ташқари, йўловчилар сумкасидан “бомба” ҳам чиқиб туради. 

 

7 ноябрь куни Тошкент метрополитенининг “Чилонзор” йўналишида поезд носозлик сабаб янатўхтабқолди. Бу ҳақда “Тошкентметрополитени” ДУК маълум қилди. Соат 19:10 да “Чилонзор” йўналиши Сергели йўлининг 5-бекатида поезд ҳаракат йўлида техник носозлик ҳолати кузатилган, бунинг натижасида бекатда бўлган 17-сонли ҳаракат таркиби ҳаракатлана олмаган ҳамда ушбу йўлда йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳаракат вақтинчалик тўхтатилган.

 

Ушбу вақт оралиғида “Буюк Ипак йўли” ҳамда “Олмазор” бекатлари оралиғида поездлар жадвал асосида ҳаракатланган. “Олмазор” ҳамда Сергели йўли 5-бекат оралиғида ушбу носозлик ҳолати тузатилгунга қадар бир томонлама ҳаракат амалга оширилган. Соат 19:37 да кузатилган носозлик мутахассислар томонидан бартараф этилган ва поездлар ҳаракатлана бошлаган.

 

Бундан ташқари, 16 ва 22 август, 25 сентябрь, 23 ҳамда 27 октябрь кунлари ҳам метродаги поездлар ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган.

 

Ҳар сафар метро билан боғлиқ кўнгилсизликлар бўйича расмий муносабат билдираркан, “Тошкент метрополитени” ДУК ёки “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ юзага келган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраш билан кифояланади. Ҳатто ҳеч қандай узр сўралмайдиган кезлар ҳам учрайди. Аммо бу муаммонинг ечими бўлолмайди. Йўловчилар узрларни қабул қилавериб чарчади. Уларга техник носозликлардан xоли, хавфсиз ва ишончли йўл тармоғи керак.

 

Одатда, метрода юз берадиган фавқулодда ҳолатлар “техник-носозлик рўй бергани” билан изоҳланади. Нариборса, ҳодиса юзасидан хизмат текшируви тайинлангани,вазиятга ойдинлик киритиш учун ишчи гуруҳ ташкил этилгани айтилади. Бироқ хабарлар унут бўлгач, “техник-носозлик”ка нима сабаб бўлгани, келгусида бундай воқеалар такрорланмаслиги учун қандай ишлар қилиниши (қилинаётгани) ҳақида деярли расмий маълумот берилмайди. Менимча, хабарнинг “шапкаси”ни ўзгартириш вақти келди. 

 

Баҳринисо Мадумарова

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.