Сиёсат

Эрдоған ТДТ саммитида нималарни гапирди?

Президент 9 ойдан бери давом этиб келаётган Россия-Украина можаросига ҳам тўхталиб ўтди.

Эрдоған ТДТ саммитида нималарни гапирди?

 

Туркия барча йўналишларда туркий давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдоған Самарқанддаги IX Туркий давлатлар ташкилоти саммитида гапирди.

 

Унинг сўзларига кўра, туркий давлатлар ташкилоти учун айни пайтдаги асосий йўналиш савдо-сотиқ, тарнспорт ва энергетика соҳаларидир.

 

"Мамлакатларимиз стратегик муҳим йўллар кесишмасида жойлашган, жумладан энергетика соҳасида ҳам. Баку-Тбилиси-Жайхун нефть ўтказгичи лойиҳаси глобал даражадаги энг муваффақиятли лойиҳалар қаторида туради. Биз ҳамкорликдаги энергетик лойиҳаларга алоҳида аҳамият берамиз", - деди Туркия етакчиси.

 

Шунингдек, мамлакат Президенти яқин вақт оралиғида Туркий инвестиция фонди тузишни тезлаштириш ва илм-фанда ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди.

Жанубий Кавказдаги вазият ҳақида гапира туриб, Эрдоған Анқара биродар Озарбайжонни қўллаб-қувватлашини билдирди ва адолат учун курашда Бакунинг ёнида туришини айтди.

 

Ражаб Тойиб Эрдоған 9 ойдан бери давом этиб келаётган Россия-Украина можаросига ҳам тўхталиб ўтиб, Анқара адолатли тинчликка эришиш йўли билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга уринаётганини билдирди.

 

Туркия Президенти миграция инқирози масаласига алоҳида тўхталиб ўтди. Ўз сўзида у 2014 йилдан бери Туркия энг кўп мигрант қабул қилаётган давлат эканини такидлади.

 

"Ноқонуний миграция оқимларини тўхтатиш ва уни назорат қилишда халқаро ҳамкорлик муҳим деб ҳисоблаймиз" , - деди у.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.