Ўзбекистон

Жиззахда 22 ёшли йигит хотини ва ўғлини ўлдириб, ёқиб юборди

Вилоят ИИБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Жиззахда 22 ёшли йигит хотини ва ўғлини ўлдириб, ёқиб юборди

 

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 22 ёшли йигит аёлини хиёнатда айблаб, уни ва 5 ёшли фарзандини ўлдирди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

 

Маълум бўлишича, 2 ноябрь куни Ғаллаорол тумани ИИБга туманнинг Заргар қишлоғидан ўтган Тошкент – Термиз автомобиль йўлининг ёқасидаги қирликда аёл ва боланинг жасади борлиги ҳақида хабар келиб тушади. Тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойига йўл олади. Тезкор гуруҳ воқеа жойида мудҳиш манзарага гувоҳ бўлишади. Аёл ва 5 ёшли боланинг юза қисми ёқиб юборилган эди.


Тез орада криминалистлар аёлнинг шахсини аниқлашади. Шундан сўнг жиноятнинг изи очилади ва қотилликда гумондор ўз уйида қўлга олинади. Йигит қилмишини тан олиб, қотиллик қандай рўй берганини сўзлаб беради.

 

Бухоро вилоятида 2000 йилда туғилган йигит 1993 йилда туғилган аёл билан бундан 5 йил аввал танишиб, учрашиб юради. Йигитнинг ҳам, аёлнинг ҳам яқинлари бу муносабатга қаршилик қилишгач, улар яширинча никоҳ қуриб яшаб келишган. 2017 йилда фарзанди туғилган. Турмуш ташвишлари бошига тушган йигит афсус чека бошлайди ва ўзини хато қилган деб ҳисоблайди.

 

Кузнинг бошида аёл яна ҳомиладор бўлиб қолади. Бу вақтда йигит Тошкентга ишлагани кетган эди. Аёл йигитнинг отасига қўнғироқ қилиб, ўғли билан муносабатлари ҳақида бор гапни айтади, СМСлар ҳам ёзиб юборади. Аёлнинг мақсади бу оилада ўз ўрнига эга бўлиш эди.

 

Шундан сўнг, йигит аёлни Тошкентга чақиради. Улар у ерда бироз яшагач, Бухорога қайтаётган вақтида Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Заргар қишлоғидаги қирликлар олдида йўловчи ташиш машинасидан тушиб қолишади.

 

Тепаликка чиқиб бироз дам олишади. Йигит аёлнинг қўлида пулни кўргач, уни хиёнатда айблаб, тарсаки туширади. Аёл эса тош билан эрининг бошига уради. Ғазаби қўзғаган эркак барини шу ерда тугатишга қарор қилади ва аёлни бўғиб ўлдиради. Ухлаб ётган фарзанди шовқиндан туриб келиб, воқеа гувоҳи бўлади. Уни отаси олиб кетмоқчи бўлганида бола онаси билан қолишни истаб йиғлайди. Сўнг йигит болани ҳам сумка тасмаси билан бўғиб ўлдиради.

 

Эркак марҳумларнинг жасадларини уларнинг кийим ва буюмларига қўшиб, ёқиб ўзи эса ҳеч нарса бўлмаганидек Бухорога кетиб юборади.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.