Ўзбекистон

Халқаро кинофестивалда Ўзбекистон 4 та мукофотга сазовор бўлди

Эндиликда кинематографлар халқаро ижодий альянси штаб-квартираси Тошкент шаҳрида жойлаштирилади.

Халқаро кинофестивалда Ўзбекистон 4 та мукофотга сазовор бўлди

 

Беларусь пойтахтида 7-11 ноябрь кунлари бўлиб ўтган Листапад халқаро кинофестивалида жами 40 дан ортиқ давлат ва 100 га яқин фильмлар иштирок этди. Якунлаш маросимида Ўзбекистон 3 та халқаро мукофотга сазовор бўлди.

 

“Листапад” кинофестивалининг “Энг яхши режиссёр учун” мукофоти Шуҳрат Маҳмудовнинг “Матонат” ҳужжатли фильмига топширилди. Фильм Иккинчи жаҳон уруши йилларида Германиянинг “Aмерсфорт” лагеридаги 101 нафар ўзбекистонлик аскарларнинг жасорати ва шижоатига бағишланган.

 

Режиссёр Дилмурод Масаидов томонидан суратга олинган “Aёл  қисмати” бадиий  фильми “Инсонпарварлик ва умуминсоний қадриятлар мавзусининг долзарблиги учун” номинациясида махсус мукофотга сазовор бўлди. Фильм Сурияда жангарилар томонидан алданиб, озодлик сари қийин йўлни босиб ўтган аёл ҳақида ҳикоя қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу ойда бу картина Туркияда ўтказилган “Қўрқут ота” халқаро кинофестивалида “Энг яхши бадиий фильм” Гран-присига ҳам сазовор бўлганди.

 

Ёш кинорежиссёр Aкром Шаҳназаров томонидан суратга олинган “101 рейс” бадиий фильми эса давлатлараро “Мир” телерадиокомпаниясининг “Кино тили – дўстлик тили” номинациясининг махсус мукофоти билан тақдирланди.

 

МДҲ давлатлари кинематографларининг ишчи йиғилишида Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Aбдухолиқов МДҲ Ижроия қўмитасининг “МДҲга аъзо давлатлар кинематография соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун” дипломи билан тақдирланди. 

 

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида ишлаб чиқарилаётган қўшма маҳсулотлар (ко-продукция) сони бўйича етакчи деб тан олинган. Айнан шунинг учун ҳам Минскда бўлган Кинематография раҳбарлари  йиғилишида МДҲ давлатлари кинематографлари халқаро ижодий альянси штаб-квартирасини Ўзбекистон раислигида Тошкент шаҳрида жойлаштириш тўғрисидаги қарор бир овоздан қабул қилинган.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"