Ўзбекистон

Сирдарёда йўлга ажратилган 1 млрд “еб юборилди”

Ҳолат бўйича 10 кишига айблов эълон қилинган.

Сирдарёда йўлга ажратилган 1 млрд “еб юборилди”

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича Бошқармаси ва Ховос транспорт прокуратураси ҳамкорлигида йўл инфратузилмаси объектларида қонун бузилиши ҳолатларини аниқлаш юзасидан тезкор тадбирлар ўтказилган. Бунинг натижасида “Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонасининг собиқ мансабдор шахслари томонидан 2018-2021 йилларда автомобиль йўлларини таъмирлаш учун ажратилган бюджет маблағлари, ишчи ходимларнинг иш ҳақлари ва рағбатлантириш пуллари — жами 1 млрд 006 млн 792 минг 703 сўм талон-торож қилинганлиги аниқланган.

 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган ҳамда корхонанинг собиқ раҳбари Х.О., собиқ бош ҳисобчиси С.Ш., собиқ ҳисобчиси Х.С., собиқ бўлим бошлиғи М.Ш. ва яна 10 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, суд идораларига юборилган.

 

Жиноят ишлари бўйича Сайхунобод туман судининг ҳукмига кўра, айбдорларга озодликдан маҳрум қилиш, аҳлоқ тузатиш ишлари ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа жазо турлари тайинланган. 

 

Талон-торож қилинган пуллардан 767 млн 753 минг 402 сўми суд ва тергов даврида давлат фойдасига ундирилган, қолган 239 млн 039 минг 301 сўми Мажбурий ижро бюроларига мажбурий тартибда ундириш учун юборилан.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.