Ўзбекистон

Жиззахда сифатсиз гўшт сақланаётган уй аниқланди

Хонадон эгаси уларни пуллаётган вақтида қўлга тушган.

Жиззахда сифатсиз гўшт сақланаётган уй аниқланди

 

Истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларининг сотувга қўйилишининг олди олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

 

Қайд этилишича, департаментнинг Зарбдор туман бўлими томонидан ИИБ ҳамда туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро З.П. фуқаро Д.Д.га Жиззах шаҳар “Тошлоқ” МФЙ ҳудудидаги хонадонида истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 201 кг йирик шохли мол гўштини 8,6 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 6 млн сўмни олган вақтида ушланган. Фуқаронинг хонадони кўздан кечирилганда бирламчи ветеринария ҳужжатларига эга бўлмаган жами 73 дона қорамол туёғи ва 61,3 кг истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.


 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

custom img

Қозоғистонда ЙТҲга учраган 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Латвияда инсультни бошдан кечирган ва Россияда қийин аҳволга тушиб қолган фуқаролар ҳам ватанга қайтарилди.

custom img

Ўзбекистонда беш йил ичида олтин захираси яна 879 тоннага оширилади

Кумуш захирасини 510 тоннага, мис захирасини эса 676 минг тоннага кўпайтириш режалаштирилган.

custom img

Ўзбекистонда 2030 йилгача геология ва тоғ-конь саноатига 30 млрд доллардан ортиқ инвестиция жалб этилади

Инвесторларни жалб этиш учун Геологик маълумотлар миллий базасини яратиш таклиф этилди.

custom img

Сергелида каналда оқиб кетаётган икки қизалоқни темирйўл ходими қутқариб қолди

Ходимга “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти томонидан ташаккурнома, эсдалик совғаси ҳамда пул мукофоти топширилди.

custom img

Навоийда Tico ва юк машинаси тўқнашиб, бир киши ҳалок бўлди

Tico ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан чиқиб келиб, асосий йўлдаги транспорт воситасига йўл бермагани оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

custom img

Тошкент халқаро инвестиция форумига 99 та мамлакатдан 8 мингдан зиёд иштирокчи келиши кутилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевга 16-18 июнь кунлари ўтказиладиган бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик юзасидан маълумот берилди.

custom img

Истанбулда 6 ёшли ўзбекистонлик бола трамвай ва бекат орасида қолиб, ҳалок бўлди

Болакай Туркияга ота-онаси ва яқинлари билан бирга саёҳат учун келган.

custom img

Ўзбекистонда “военкомат” лар тугатилади

16 ёшга тўлган ўғил болалар ID-карта асосида автоматик ҳарбий ҳисобга олинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"