Ўзбекистон

Россия ва Ўзбекистон ядровий объектларни эксплуатация қилишда ҳамкорлик қилади

Сочида атом саноатининг энг йирик “Атомэкспо” XII Халқаро форуми бўлиб ўтмоқдa.

Россия ва Ўзбекистон ядровий объектларни эксплуатация қилишда ҳамкорлик қилади

 

21 ноябрь куни Сочида атом саноатининг энг йирик “Атомэкспо” XII Халқаро форуми ўз ишини бошлади. Унда дунёнинг 50 дан ортиқ давлати – Россия, Беларусь, Хитой, Ўзбекистон, Венгрия, Туркия, Ҳиндистон, Бразилия, Боливия, ЖАР ва бошқа давлат вакиллари иштирок этмоқда.

 

Форумда иштирокчилар дунё атом энергетикасининг бугунги ҳолати ва ядро технологияларига асосланган инновацияларни муҳокама қилишмоқда.

 

Форум доирасида “Росатом”нинг “TVEL” ёқилғи компанияси ва Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти ўртасида ядровий объектларни эксплуатация қилиш ва чиқиндиларни бошқариш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

 

Ҳужжатни “TVEL” ёқилғи компанияси президенти Наталя Никипелова ва Ядро физикаси институти директори Илҳом Содиқов имзолади.

 

Ҳамкорликнинг асосий устувор йўналиши - радиоактив чиқиндиларни қазиб олишни олдиндан ташкил этган ҳолда, институт ҳудудида жойлашган бинолардан бирини, шунингдек, паст даражадаги чиқиндиларни сақлаш омборини фойдаланишдан чиқариш лойиҳасини амалга ошириш.

 

“Тошкент Ядро физикаси институти комплекс муҳандислик ва радиация тадқиқотлари, фойдаланишдан чиқариш ва радиоактив чиқиндилар билан ишлаш хавфсизлигини таҳлил қилиш, баҳолаш ва асослаш бўйича юқори даражадаги ваколатларга эга. МДҲ Таянч ташкилоти иш режаларини ишлаб чиқишда институтнинг ядровий таъминот соҳасида қўлланилаётган вазифалари ва мавжуд имкониятлари инобатга олиниши тўғрисида келишувга эришилди”, дейди Наталя Никипелова.

 

Маълумот учун, Росатомнинг ёнилғи компанияси TVEL ядро ёқилғисини ишлаб чиқариш, уранни конвертация қилиш ва бойитиш, газ центрифугаларини ишлаб чиқариш корхоналарини, шунингдек илмий-тадқиқот ташкилотларини ўз ичига олади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"