Раҳбарларнинг ходимларини сўкиши “мода” бўлдими?
Бу бўйича қонунчиликда қандай чоралар белгиланган?

Давлат имиджи шаклланишига давлат хизматчилари ва амалдорларининг хулқ-атвори катта таъсир кўрсатади. Улар ўз ҳаракатлари билан давлат сиёсатининг амалга ошириш механизмларини белгилаб беришади.
Сўнгги пайтларда сўконғич раҳбарлар, айниқса, ҳокимлар ҳақидаги хабарлар қулоққа тез-тез чалинадиган бўлди... Ҳокимларнинг қўл остидагиларни ҳақоратли сўзлар билан сўкиши худди заруратга айланиб қолгандек, гўёки раҳбар ходимини шундай “сийламаса”, у ўз вазифасини сидқидилдан амалга оширолмайди... Ҳатто бу каби ҳолатлар мансабдорлар орасида урфга айланиб бораётгандек.
Раҳбарларнинг бу каби “жимжимадор” муносабати эса кўп ҳолладрда нари борса, ҳайфсан билан жазоланмоқда.
Ҳайфсан ўзи нима?
Ҳайфсан – бу ходим томонидан ташкилотнинг меҳнат интизоми бузиши натижасида унга нисбатан иш берувчи томонидан қўлланиладиган интизомий жазо чораларидан биридир.
Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чоралари сифатида ҳайфсан қўллашга ҳақли:
Меҳнат кодексининг 182-моддасига асосан Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши унинг илгари содир қилган ножўя хатти-ҳаракати учун жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди.
Интизомий жазони қўлланишда содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.
Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин.
“Ҳайфсанчилар”га қандай жазо берилади?
Мансабдор ишдан бўшаши, (Конститусиянинг 93-моддаси 15-бандида Конститусияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли эканлиги белгиланган), маъмурий (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига биноан, ҳақорат қилгани, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситгани учун энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жаримага тортилиши мумкин) ҳамда Жиноий (Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) жавобгарликка тортилиши ҳам мумкин. Фақат бунинг учун ҳокимнинг ушбу хатти-ҳаракатлари фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказгани исботланиши лозим) ёки Интизомий жазо билан чекланилиши ҳам мумкин.
Афсуски, бундай вазиятларда ҳеч нима бўлмаслиги ҳам мумкин. Турли текширув ва ўрганишлар бошланади, аммо охирига етказилмайди.
Мансабдорларни ўзини тутиш қоидаларидан яна бир бор хабардор этадиган маълум бир қоидалар мажмуи борми?
Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2022 йилдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сон қарори қабул қилинди.
Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқи одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларидан касбий маданиятга оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари ҳам ўрин олган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Конститусиясининг 13-моддасида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгиланган. Бундай қоидаларни яна кўплаб келтириш мумкин.
Ҳеч қайси мансабдор шахсга қўл остидагиларни таҳқирлаш ҳуқуқи берилмаган. Одамларни ҳақорат қилиш уларга кучли босим бўлади. Ва бу кейинчалик ўзига ишончнинг сусайиши, бирор касб-кор эгаси бўлишдан қўрқиш ва ҳатто раҳбар бўлишдан чўчишга сабаб бўлиши мумкин.








