Ўзбекистон

Сирдарёда фермер фуқарони 280 млнга чув туширди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.

Сирдарёда фермер фуқарони 280 млнга чув туширди

 

Сирдарё туманида фуқаронинг 280 млн сўмини қўлга киритган фермер хўжалиги раҳбари аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти. 

 

Қайд этилишича, департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “S.M.” фермер хўжалиги раҳбари Б.Ў. хўжаликнинг “Пахтачилик ва ғаллачилик” учун ажратилган 94,9 гектар ер майдонида шоли экиш ва ижарага беришга ваколати бўлмасада, алдов йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида 60 гектар ер майдонини “Шоли” экиш учун фуқаро И.Д.га ижарага беришга келишиб, ёзма тилхат асосида 280 млн сўм нақд пулини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Туризм инфратузилмаси кенгайтирилади: 2030 йилгача соҳага 3,1 триллион сўм ажратилади

Туризм инфратузилмаси кенгайтирилади: 2030 йилгача соҳага 3,1 триллион сўм ажратилади

Янги туризм лойиҳаларини амалга ошириш учун 5 минг гектар ер майдонини аукцион савдоларига чиқариш режалаштирилган.

Бухорода маданий мерос объектлари янгиланади: музейлар ташкил этиш режалаштирилмоқда

Бухорода маданий мерос объектлари янгиланади: музейлар ташкил этиш режалаштирилмоқда

2027 йилда ўтказиладиган иккинчи Бухоро халқаро биенналеси доирасида 2,3 километрлик маданий сайр йўналиши яратилиши кўзда тутилган.

Мактабларда волейбол клублари ташкил этилади: ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан

Мактабларда волейбол клублари ташкил этилади: ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан

Ўзбекистонда 2030 йилгача волейбол билан шуғулланувчилар сони 1 миллионга етказилади.

Ноқонуний дори воситалари савдоси: 143 минг донадан ортиқ шубҳали дори-дармонлар фош этилди

Ноқонуний дори воситалари савдоси: 143 минг донадан ортиқ шубҳали дори-дармонлар фош этилди

Терговга қадар суриштирув ишлари давом этмоқда.

Дипломатик ёрдам самараси: 53 ёшли ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Дипломатик ёрдам самараси: 53 ёшли ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У мураккаб вазиятга тушиб қолгани сабабли Бош консулхонага юртга қайтишда кўмак сўраб мурожаат йўллаган.

Биринчи синфдан бошланган зўравонлик: ота қизини йиллар давомида зўрлаб келган

Биринчи синфдан бошланган зўравонлик: ота қизини йиллар давомида зўрлаб келган

2010 йилда туғилган қизга отаси томонидан йиллар давомида жинсий зўравонлик қилингани аниқланди.

Профилактика инспекторига мурожаат қилиш осонлашади: янги тартиб белгиланди

Профилактика инспекторига мурожаат қилиш осонлашади: янги тартиб белгиланди

Фуқаролар ушбу тизим орқали куннинг исталган вақтида инспекторларга бевосита хабар юбориши мумкин бўлади.

Mарказий бозор фаолияти тўхтатилди: ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилган

Mарказий бозор фаолияти тўхтатилди: ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилган

Савдо маскани айнан қайси санада қайта иш бошлаши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.