Жамият

Кекса ва ногиронларга ажратилаётган протез-ортопедия мосламалари сони икки баравар кўпайди

Бугун — Халқаро ногиронлар куни.

Кекса ва ногиронларга ажратилаётган протез-ортопедия мосламалари сони икки баравар кўпайди

 

Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Ер шари аҳолисининг 1,1 миллиард нафарини кекса авлод вакиллари, 1 миллиард нафарини эса ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этади. Юртимизда нафақадаги юртдошларимиз сони 3,5 миллион, ногиронлиги бўлган шахслар эса қарийб 1 миллион нафарга тенг.

 

Хўш, улар учун бугун жамиятимизда қандай имконият ва имтиёзлар яратилган? Бу саволга Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори Алишер Инаковдан қуйидагича жавоб олдик.

 

— Мамлакатимизда ўзгалар парваришига муҳтож ҳамда ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга хонадонида, шунингдек, “Мурувват” ва “Саховат” интернат уйларида стационар шароитларда қатор тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда.

Жумладан:

  • реабилитация марказларида тиббий-ижтимоий реабилитация ва абилитация чоралари кўрилмоқда;
  • эҳтиёжманд кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар протез-ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланяпти;
  • сиҳатгоҳларда бепул йўлланмалар асосида соғломлаштирилмоқда;
  •  
  • тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан фуқаролар кўрикдан ўтказилиб, уларга тиббий, ижтимоий, касбий реабилитация чоралари белгиланмоқда.

 

Кейинги йилларда мазкур йўналишда 25 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингани ҳам бу соҳага давлатимиз нечоғли катта эътибор қаратаётганини тасдиқлайди. Бунинг натижасида эса мавжуд имкониятлар янада кенгайиб бормоқда.

 

Масалан, ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойда бепул етказиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена воситалари тури 9 тадан 19 тагача кўпайтирилди.

 

2022 йилнинг июнь ойидан озиқ-овқат ва гигиена воситалари учун ҳар ойлик пенсияларга қўшимча равишда тўловлар жорий этилди.

 

Муҳтожларга етказилган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари сони 24,5 мингтадан 42 мингтагача ошди.

 

Муҳтожларга бепул бериладиган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари рўйхати 22 та турдан 30 тагача кўпайтирилди.

 

Уйда ижтимоий хизмат билан қамраб олинганлар сони 15,7 минг нафардан 19,2 минг нафаргача, санаторийларда соғломлаштирилганлар сони 35,8 мингдан 43,0 минг нафаргача ошди.

 

“Саховат” уйлари, уруш ва меҳнат фахрийлари, пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахслар учун санаторийлар 17 та автобус билан таъминланди.

 

“Мурувват” ва “Саховат” уйларидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг озиқ-овқат ва дори таъминоти узлуксиз ошириб борилмоқда, юртимизнинг диққатга сазовор жойлари ва зиёратгоҳларига ташрифлар уюштирилмоқда, уларнинг ҳаёт шароитларини янада яхшилашга қаратилган ижтимоий хизматлар кўлами ортди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"