Ўзбекистон

Сирдарёда Тошкентга келтирилаётган сифатсиз гўштлар аниқланди

Ҳозирда ҳолат бўйича жиноят иши очилган.

Сирдарёда Тошкентга келтирилаётган сифатсиз гўштлар аниқланди

 

Истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

 

Қайд этилишича, департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказган. Сирдарё туманидаги ЙПХ масканида Қашқадарё–Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган фуқаро М.Х.нинг Lacetti русумли автомашинаси кўздан кечирилганда унинг юкхонасида 156 кг истеъмолга яроқсиз мол гўшти Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорига олиб кетилаётгани аниқланган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

custom img

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди

“Тошкент” кўчаси икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сербия Президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.

custom img

Намангандаги резина ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

Ёнғин қарийб бир соатда бартараф этилди.

custom img

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий жанжаллашди

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-оналарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Туркияда ўзбекистонлик келин тилла ўғирлагани ҳақидаги айбловларни рад этди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

custom img

Янги Тошкентда қурилиш маҳсулотлари ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

custom img

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тинч мамлакат деб топилди

Global Peace Index 2026 рейтингида Ўзбекистон 163 давлат орасида 37-ўринни эгаллади.

custom img

“Damas”да 25 нафар боғча боласини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Ҳайдовчи аввал маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун суд қарори билан ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилгани аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"