Ўзбекистон

Ногиронлар уйидаги аҳвол: бўйнидан кишанланган шахс видеони ўзи саҳналаштирганми?

Самарқанд вилоят ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган имконияти чекланган фуқаро видеоси юзасидан изоҳ берди.

Ногиронлар уйидаги аҳвол: бўйнидан кишанланган шахс видеони ўзи саҳналаштирганми?

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Иштихон тумани Равот қишлоғида яшовчи фуқаро А.Ғ. бўйнида занжир билан боғлангани ҳолати юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган. Ҳолат 2022 йил 15 ноябрь куни содир бўлган.

 

Текширув давомида ушбу фуқародан мутахассис (сурдопедагог) иштирокида тушунтириш олинганда, у уйидаги рўзғор юмушларини бажармаслик учун ўзини-ўзи металл занжир билан боғлаб, қулф осиб, у билан бирга турувчи акаси (туғма ногирон (кар-соқов)) А.М.дан ушбу ҳолатни ижтимоий тармоқларга тарқатишини сўраб, шу йўл билан уй ишларидан қутилишни мақсад қилгани, ишидан пушаймонлиги, ҳеч кимга даъвоси йўқлигини баён қилган.

 

Фуқаронинг тоғаси Ж.А.дан тушунтириш олинганда, у жиянига нисбатан бу каби ҳаракатларни содир этмагани, ҳолатни ижтимоий тармоққа чиққанидан сўнг билганини баён қилган.

 

Фуқаро Иштихон тумани Тиббиёт бирлашмасида тиббий кўрикдан ўтказилганда, унинг танасида ҳеч қандай тан жароҳатлар аниқланмаган.

 

Тарафлардан тушунтиришлари ҳамда ҳолат ўрганилиб, ҳолат юзасидан жиноят ишини қўзғатишдан рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.