Ўзбекистон

Хоразмда 9 кишилик оила ис газидан заҳарланди

Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди.

Хоразмда 9 кишилик оила ис газидан заҳарланди

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Хоразм вилоятининг Янгибозот туманида 2 нафар инсон  ис газидан заҳарланиб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, бугун, 8 декабрь куни соат 08:51 ларда Янгибозор тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими диспетчеридан туман ФВБга хабар келиб тушган. Шифокорлар Янгибозор тумани Боғолон қишлоғида яшаган 1958-йилда туғилган Ж.Р ҳамда невараси — 2009 йилда туғилган Р.Б. нинг уйида вафот этганлигини билдиришган. 

 

Дастлабки суриштирувлар натижасига кўра, воқеа содир бўлган хонаданда 9 нафар фуқаро бўлганлиги, шулардан 2 нафари вафот этганлиги ва қолган 7 нафари туман шифохонасида тиббий кўрикдан ўтказилганлиги ва уларнинг соғлиги яхши бўлганлиги учун уйига рухсат берилган. 2 нафар фуқаро вафот этганлиги бўйича СТЕ тайинланган. Ҳолат юзасидан терговни Янгибозор тумани прокуратураси олиб бормоқда.

 

custom img

Ўзбекистонда 4–6 июль кунлари сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ёмғирлар сабаб сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

Тошкентда 2 минг доллар пора олган кадастр бош инспектори ушланди

Андижонда эса 160 минг долларга давлат ерини ноқонуний сотишга уринган шахс қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Грузиянинг олий давлат мукофоти — “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Орбелиани саройининг Фахрий меҳмонлар китобига самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

custom img

Андижондаги заправкада портлаш юз берди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бор.

custom img

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга ошди

2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 82,2 млрд долларни ташкил этди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия қўшма туризм лойиҳаларини амалга оширади

Грузиянинг туризмни ривожлантириш тажрибаси, жумладан, солиқ имтиёзлари ва энотуризм йўналишлари Ўзбекистонда жорий этилиши мумкин.

custom img

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимни ЙҲХХ бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган Муродбек Шерлиев эгаллади.

custom img

Андижонда 15 ёшли қиз ўзини каналга ташлаб, ҳалок бўлди

Жанубий Фарғона каналига ўзини ташлаган қизнинг жасади бир кун ўтиб топилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"