Жамият

Озарбайжонда Ўзбекистон маданий меросининг нодир намуналари ўрганилмоқда

Айни кунларда Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва Озарбайжон Маданият вазирлиги ташаббуси билан Бокуда Ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтмоқда.

Озарбайжонда Ўзбекистон маданий меросининг нодир намуналари ўрганилмоқда

 

Айни пайтда Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзолари ҳам Озарбайжондаги кутубхоналар, музейлар ва илмий муассасаларида турли учрашувлар ўтказишмоқда.

 

Бутунжаҳон жамияти раиси, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов раҳбарлигидаги ҳайъат аъзолари Озарбайжон Миллий фанлар академияси Қўлёзмалар институтида бўлишди.

 

Мазкур институтда араб, форс ва туркий тилларда минглаб қўлёзмалар сақланмоқда. Институтда бевосита Ўзбекистон маданий меросига дахлдор қўлёзмалар кўргазмаси ташкил қилинди. Улар орасида Алишер Навоийнинг қатор девонлар ва бошқа асарлари, "Бобурнома"нинг XVII асрдаги қўлёзмаси, Ибн Сино асарларининг нодир нусхалари, Абдуллоҳ Ҳотифийнинг "Темурнома"си ўрин олган. Ўзбекистонлик мехмонлар ушбу қўлёзмаларни институт ходимлари билан биргаликда тадқиқ этиш бўйича келишиб олдилар.

 

"Бутунжаҳон жамияти томонидан дунёнинг турли мамлакатларидаги кутубхоналарда сақланаётган нодир қўлёзмалар ҳақида ҳам ўнлаб китоб- альбомлар тайёрладик. Келгусида озарбайжонлик олимлар билан ҳам ана шундай альбом тайёрлаш ниятидамиз", — деди Фирдавс Абдухолиқов.

 

Бутунжаҳон жамияти раиси Фирдавс Абдухолиқов Қўлёзмалар институти раҳбарига "Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" туркумидан чоп этилган китоб-альбомларни топширди.

 

Бутунжаҳон жамияти аъзолари Озарбайжон давлат санъат музейи, Ҳайдар Алиев марказида сақланаётган ноёб экспонатлар билан ҳам яқиндан танишди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"