Ўзбекистон

Бокуда ўзбекистонлик ва озарбайжонлик киноижодкорлар учрашуви бўлиб ўтди

Таниқли озарбайжон жамоат арбоби ҳақидаги сериалда ўзбек кино усталари ҳам иштирок этиши айтилмоқда.

Бокуда ўзбекистонлик ва озарбайжонлик киноижодкорлар учрашуви бўлиб ўтди

 

Боку медиа марказида ўзбекистонлик ва озарбайжонлик киноижодкорлар учрашуви ўтказилди. Мазкур учрашувда ўзаро ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳам келишувларга эришилди.

 

"Икки мамлакат раҳбарлари – Шавкат Мирзиёв ва Илҳом Алиев раҳбарлигида мамлакатларимиз ўртасида турли йўналишларда алоқаларимизни мустаҳкамлаш борасида кенг қамровли ишлар олиб бориляпти", — деди Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов. "Шу асосда кинематография соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришимиз керак. Бунинг учун эса салоҳият ва имкониятларимиз етарли".

 

Озарбайжонлик ёш киноижодкорлар “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этишганини фахр билан ёдга олишди. Айни пайтда озарбайжонлик кино усталари таниқли жамоат арбоби, бокулик санъат ва маданият ҳомийси, йирик саноат ходими ​ Ҳожи Зайнулобиддин Тағиев ҳақида саккиз қисмли бадиий фильм яратилаётгани, фильмнинг маълум қисми Ўзбекистон ҳудудида ​ суратга олинишини маълум қилишди.

 

Зайнулобидин Тағиев ўз даромадининг салмоқли ​ қисмини хайрия ишларига, халқнинг саводхонлик даражасини ошириш, илм-маърифатни ривожлантиришга сарфлаган. Унинг моддий ва маънавий кўмагида мамлакатда қатор таълим муассасалари, матбуот нашрлари ташкил қилинган.

 

Эътиборли томони, Ҳожи Зайнулобидин Тағиев Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Бухоро амирлиги билан доимий ​ алоқада бўлган. Амир Абдулаҳадхон, Амир Олимхон ва бошқа давлат арбоблари Тағиев билан тез-тез учрашиб, иқтисодий соҳада музокаралар олиб боришган. Бухоро амирлиги хонадони вакиллари Бокуда, Тағиевнинг хонадонида бир неча маротаба меҳмонда бўлишган. Айни пайтда Тағиевнинг Озарбайжон Давлат тарихи музейига айлантирилган ​ шахсий саройида Бухоро ҳукмдорларининг бир қанча эсдалик совғалари сақланади.

 

Ўзбекистон делегацияси раҳбари Фирдавс Абдухолиқов Тағиевнинг ҳаёти ва фаолияти бугунги ёш авлод учун намуна бўла олишини, унинг Бухоро амирлиги билан алоқаларини чуқурроқ ўрганиш, кино воситасида бу борадаги маълумотларни томошабинларга етказиш лозимлигини қайд этди. Мазкур сериалнинг маълум қисмларини ​ Ўзбекистонда суратга олинишида зарур ёрдам кўрсатилиши, сериални яратишда ўзбек санъаткорлари ҳам бевосита иштирок этиши мумкинлигини таъкидлади.

 

Озарбайжонлик киноижодкорлар бу масалада ҳамкорликка тайёр эканликларини айтиб, мазкур таклиф учун самимий миннатдорлик билдиришди.

​

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.