Ўзбекистон

Литва Беларусь билан чегарани видеокузатув билан таъминлайди

Ҳозирда икки давлат чегарасида баландлиги 4 метрлик панжара бор

Литва Беларусь билан чегарани видеокузатув билан таъминлайди

 

Жорий йил охиригача Литва Белaрусь билан чегаранинг бутун периметри бўйлаб мобил воситалар ёрдамида видеокузатувни таъминлайди. Бу ҳақда Литва ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

 

“Йил охирига қадар Беларусь билан чегаранинг 94 фоизи станционар видеокузатув тизимлари билан жиҳозланади. Қолган 6 фоизи — қарийб 40 километри мобил воситалар орқали чегарачилар ихтиёрида назорат қилинади”, — дейилади хабарда.

 

Беларусь билан чегарани 100 фоиз видео назорат билан жиҳозлаш режаси бутловчи қисмларни етказиб бериш билан боғлиқ вазият туфайли тўлиқ амалга оширилмайди. Жаҳон бозорларидаги вазият туфайли таъминот занжирлари узилди, шунинг учун қисман станционар эмас, балки мобил воситалардан фойдаланиш керак бўлади.

 

Литва–Беларусь чегарасининг узунлиги тахминан 680 км. Сув ҳавзаларидан ўтмайдиган жойларда тўсиқ қурилиб, у видеокузатув тизимлари билан жиҳозланган. Литва 4 метр баландликда металлдан ясалган, маҳкамланган панжара қурди, унинг устида тиканли сим ўрнатилган. Тўсиқ олдига баландлиги уч метр бўлган қўшимча тиканли сим бор.

 

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"