Иқтисодиёт

Қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича 3 та тендер давом этмоқда

Ўзбекистон тарихида илк марта аҳоли хонадонида ўрнатилган қуёш панеллари ёрдамида ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат томонидан сотиб олиш амалиёти йўлга қўйилди.

Қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича 3 та тендер давом этмоқда

 

Сўнгги 3,5 йил ичида умумий қуввати 2 897 мегаваттга тенг бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича халқаро компаниялар билан ҳамкорликда 10 та битим имзоланди.

 

Лойиҳаларни амалга ширилишини таъминлаш юзасидан Президентимиз томонидан 10 та қарор имзоланди.

 

Лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 3 миллиард АҚШ долларни ташкил этади. Уларнинг барчаси хорижий компаниялар томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилади.

 

2021 йилнинг август ойида Навоий вилоятининг Кармана туманида биринчи 100 мегаватт қувватли йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

 

2022 йилнинг май ойида Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида 100 мегаватт қувватли йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

 

2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон, Сурхондарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 1 197 мегаватт бўлган 5 та қуёш ва шамол электр станциялари фойдаланишга топширилади.

 

2024-2025 йилларда Бухоро ва Навоий вилоятида ҳар бирининг қуввати 500 мегаваттдан бўлган 3 та шамол электр станцияси ишга туширилади.

 

2026 йилга бориб Ўзбекистонда умумий қуввати 8 000 мегаваттга тенг бўлган қуёш ва шамол электр станциялари, 868 мегаватт қувватга эга гидроэлектр станциялари ишга туширилади.

 

Ўзбекистонда умумий қуввати 1000 МВт бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича 3 та тендер танловлари давом этяпти.

 

Биринчиси, Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари;

 

Иккинчиси, Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 300 МВт қувватли қуёш электр станцияси ва энергия сақловчи тизимлар;

 

Учинчиси, Қорақалпоғистон Республикасида 200 МВт қувватли шамол электр станцияси.

 

Ўзбекистон тарихида биринчи марта аҳоли хонадонида ўрнатилган қуёш панеллари ёрдамида ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат томонидан сотиб олиш амалиёти йўлга қўйилди.

 

Давлат хонадонларда ўрнатиладиган қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатишда жисмоний шахсларга бир қатор имтиёзлар жорий қилмоқда.

 

Жисмоний шахслар қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини онлайн сотиб олиш учун платформа ишга туширилди.

 

Ушбу қурилмаларни 3 йил муддатда фоизсиз бўлиб тўлаш ёки давлат томонидан компенсация қилиш орқали харид қилиш мумкин

 

2022 йил охири ва 2023 йил бошида танлов якунланади ва инвесторлар аниқланади.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"