Иқтисодиёт

Bloomberg: Европа учун Россия газидан арзон газ йўқ

Москва ЕИ энергетика бозоридаги мавқеини тиклаши тахмин қилинди.

Bloomberg: Европа учун Россия газидан арзон газ йўқ

 

Россияда яна Европанинг энг йирик газ етказиб берувчисига айланиш имконияти бор. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги таҳлилчиси Хавьер Блас тахмин қилди.

 

“Европа етакчилари Украина инқирозидан кейин одатий тартибга қайтмаслик ҳақида қанча ваъда бермасин, географик ва бозор реаллиги энг қатъиятли сиёсатчиларнинг ҳам фикрини ўзгартириши мумкин”, – деган эксперт.

 

У Саксония федерал ўлкаси бош вазири Михаэль Кречмернинг сўзларини мисол қилиб келтирган. Кречмер ўтган ойда “рус газидан воз кечиш —тарихни билмаслик ва геосиёсий хато” деб атаганди.

 

Бласнинг қайд этишича, ҳозирда Берлин 1 мегаватт соат газ учун 140 евро тўламоқда, бу 2014-2020 йилга шу кўрсаткичга нисбатан 7 баробарга кўп.

 

“Агар Евроиттифоқ кимё, озиқ-овқат ва оғир саноатда рақобатбардошлигини сақлаб қолишни истаса, унга арзон газ зарур. Европа учун Россия газидан арзон хомашё йўқ”, – деб таъкидлаган эксперт.

 

Украинада қуролли можаро бошлангач, Европа Россиядан газ сотиб олишни камайтирди. Кейинчалик етказиб бериш деярли тўхтаб қолди. Ҳозирда фақат Туркия ва Украина орқали кам миқдорда “мовий олов” етказиб берилмоқда.

 

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.