Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни тезлаштирилади
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Б.Обидов Женевага ташриф буюрди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари, Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) билан ишлаш бўйича музокаралар гуруҳи раҳбари Б.Обидов Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши доирасида ЖСТга аъзо давлатлар билан қатор икки томонлама музокаралар ўтказиш учун Женевага ташриф буюрди.
Музокаралар натижасида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини янада жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди.







