Ҳиндистон баллистик ракетани синовдан ўтказди
У ўқ-дори ва ядровий каллакни олиб юришга қодир.

Ҳиндистон турли ўқ-дорилар ва ядровий каллакни олиб юришга қодир “Agni V” баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда “India Today” мамлакат мудофаа вазирлигига таяниб хабар бермоқда.
“Ҳиндистон бугун ядровий қувватга эга “Agni V” баллистик ракетасининг тунги синовларини муваффақиятли ўтказди. Жараён давомида ракетада янги технологиялар ва ускуналар синаб кўрилди, энди у аввалгидан анча енгил”, — дейилади хабарда.
Таъкидлашича, синовлар зарур бўлганда “Agni V” ракетасининг учиш масофасини ошириш имкониятини исботлаган.







