Жамият

Ўзбек исмларининг электрон имло луғати яратилади

Адлия вазирлиги ва тилшунос олимлар электрон луғат ва мобил иловани яратиш устида иш олиб бормоқда.

Ўзбек исмларининг электрон имло луғати яратилади

 

Ҳозирда Адлия вазирлиги ва тилшунос олимлар электрон луғат ва мобил иловани яратиш устида иш олиб бормоқда.

 

Адлия вазирлиги ташаббуси ва таклифига кўра Ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамда Фанлар академиясининг бир гуруҳ олимлари томонидан ўзбек исмларининг электрон имло луғатини яратиш устида иш олиб борилмоқда.

 

Қайд этилишича, ушбу лойиҳа миллий қадриятларга мос исмларни оммалаштириш мақсадида амалга оширилмоқда.

 

Шунингдек, исм қўйиш жараёнда фуқароларга қулайлик яратиш, исмларнинг маъноси ва ёзилишидаги ўзига хосликларни эътиборга олиш масалалари ҳам долзарб ҳисобланади.

 

Ушбу лойиҳа фуқароларга исм танлашда, ФҲДЁ органлари ходимларига эса исмларни қайд этиш ва ўзгартириш жараёнларида муҳим таянч манба бўлиши назарда тутилган.

 

"Лойиҳа муддати режага кўра июль ойигача. Яна иш битиши ва сифатига қараймиз. "Тил тур" акцияси давомида ҳудудларда ўрганиш ўтказилганда, ФҲДЁ органларида ва умуман фуқароларда ҳам исмлар имлоси ва изоҳи акс этган электрон луғатга эҳтиёж борлиги аниқланди. Чунки кўп янги исмлар кириб келмоқда, лотин алифбосига ўтилди. Исмларнинг лотин алифбоси ва инглиз тилида ёзилиши қандай бўлади деган саволлар кўп берилади. Шу сабабли биз ташаббус билан чиқдик, олимлар ташаббусимизга лаббай деб жавоб беришди, ҳозирда шу лойиҳа қилиняпти”, — дейди Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева. 

 

Ушбу электрон луғатда исмларнинг ўзбек тили лотин алифбосида ҳамда инглиз тилида ёзилиши ва маъноси (изоҳи) акс этади. Луғат ФҲДЁ электрон тизимига интеграция қилинади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.